Суд маслаҳатхонага чиққунига қадар медиатив битим имзоланса даъво иши тугатилади



 
  Расм манбаси : Forbes

Фуқаролик-процессуал кодекснинг 44-моддаси 4-қисми янги таҳрирда қабул қилинди

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг 44-моддаси (Тарафларнинг процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари) тўртинчи қисми янги таҳрирда баён этилди.

Янги нормаларга мувофиқ, даъво ишини юритишда тарафлар суд процессининг ҳар қандай босқичида ишни келишув битими тузиш орқали тугаллашга ҳақли.

Биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар медиатив келишув тузилганда ҳам даъво ишини тугатиш мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар президент томонидан 2019 йил 20 март куни имзоланган қонунда назарда тутилган.

2019-03-25 19:40:56  |  2372 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация