Юридик шахсларнинг «унитар корхона» ташкил этиши ман қилинади



 
  Расм манбаси : tiara-consalt.ru

Тегишли қонун лойиҳаси 2019 йил 1 августга қадар Парламент муҳокамасига киритилиши белгиланган

Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Дастурга кўра, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Қайд этилишича, бу Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 82-бандида назарда тутилган.

Билдирилишича, лойиҳада юридик шахсларнинг “унитар корхона” ташкилий-ҳуқуқий шаклини бекор қилиш, хўжалик юритиш ҳуқуқини бекор қилиш назарда тутилади.

Лойиҳа Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2019 йил 1 июлгача муддатда ишлаб чиқилади ва 1 августда Қонунчилик палатасига киритилади.

2019-02-13 11:54:31  |  2732 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация