Маҳкумлар ҳар олти ойда бир марта тиббий кўрикдан ўтказилади



 
  Расм манбаси : DDDKursk.ru

Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг саломатлигини муҳофаза қилишга доир нормалар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг саломатлигини муҳофаза қилишга доир нормалар киритилди.

Хусусан, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар:

жазони ижро этиш муассасасига қабул қилиш чоғида;

жазони ўташ пайтида вақти-вақти билан, бироқ 6 ойда камида 1 марта;

мурожаатларга кўра тиббий кўрикдан ўтказилади.

«Янгилар» билан қабул қилинган пайтдан эътиборан 15 кун ичида суҳбат ўтказилади, улар карантин хоналарида тиббий кўрикдан ва санитария-гигиена тадбирларидан ўтадилар.

Тиббиёт ходимлари маҳкумларнинг ёнига зудлик билан кириши таъминланади. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлганда маҳкумлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий муассасаларига жойлаштирилади. Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож бўлганлар даволаш муассасаси ҳуқуқига эга бўлган колонияларга ёки ихтисослаштирилган касалхоналарга юборилади.

Маҳкум оғир касалликка чалинган тақдирда, унинг розилиги билан яқин қариндошларига ёки ўзи кўрсатган бошқа шахсларга бу ҳақда хабар берилади. Оғир касалликка чалинганларга телефон орқали қўшимча сўзлашишга, қўшимча учрашувга (шифокорнинг рухсати билан) рухсат берилади.

Бундан ташқари, маҳкумнинг хулқ-атворига ва қоидабузарлик ёки қилмиш содир этишга таъсир қилиши мумкин бўлган, интизомий чоралар қўллаш учун сабаб бўлган руҳий ҳолати бузилишининг мавжудлиги интизомий жазони қўллаш чоғида инобатга олинади.

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 15 мартдан кучга кирди.

2019-03-15 20:08:54  |  2022 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация