“Жасорат” клубига бириктирилган нуроталик ёш йигит тўртинчи марта жиноятга қўл урди



 
  Расм манбаси : Turon24

Учинчи жиноятида уни ЁИ кафиллиги қамоқ жазосидан қутқариб қолган эди

Навоий вилояти Нурота туманида яшовчи  “Жасорат” клубига бириктирилган 23 ёшли йигит яна жиноятга қўл урган.  Жиноятни тўртинчи маротаба содир этгани учун Ш.М. 11 декабрь куни “Шаҳристон” МФЙда ўтказилган Нурота туманинг очиқ суд мажлисида Жиноят кодексининг 169-моддаси 3 кисми билан яъни 5 йилу 3 ой озодликдан маҳрум этилди.

Нурота туман суди раиси Зафар Ибрагимовнинг Turon24 агентлигига хабар беришича, Ш.М. жорий йилнинг 2 ноябрь куни қўшнисининг уйига яширинча кириб, унинг сандиғидан 2 млн сўм пул маблағини ўғирлаган.

“Ш.М. 2015 йилнинг 21 август куни биринчи марта ўғрилик қилган. Ўша йилнинг 10 октябрь санасида суд жараёнлари якунлангач, 2 кун ўтиб 22 октябрда яна ўғриликка қўл урган. Унга ҳар иккала ҳолатдан кейин ҳам ахлоқ тузатиш жазоси тайинланган эди. Бироқ 2017 йилнинг 2 ноябрь куни учинчи марта ўғрилик содир этгани учун унга 4 йилу 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилган”, дейди Зафар Ибрагимов.

Учинчи марта жиноят содир этгандан сўнг Ш.М.ни Ёшлар иттифоқи Нурота туман кенгашининг кафиллиги асосида шартли равишда озодликка чиқарилиб, “Жасорат” клубига бириктирилган.

Жиноий ишлар бўйича Нурота туман суди томонидан тақдим этилган маълумотда Ш.М. Нурота туманида “Жасорат” клубининг сардори сифатида фаолият юритгани кўрсатиб ўтилган. Аммо Ёшлар иттифоқи Нурота туман кенгаши етакчиси етакчи мутахассиси Саъдулла Ботировнинг сўзларига кўра, “Ш. М. “Жасорат” клубининг аъзоси эмас, кафолатга олувчи сифатида ЕИ томонидан шу клуб аъзоларига бириктириб қўйилган холос. У охирги марта 2018 йилнинг май ойида “Жасорат” клубига келган”.

Ш.М. болалигида отаси вафот этган. У онаси, акаси ва синглиси билан яшайди. Онаси, акаси ишлайди, ўзи ҳам устачилик билан шуғулланади. Оилада ўғирлик қилишга сабаб бўладиган иқтисодий танглик ҳолати кузатилмаган.

2018-12-24 14:42:54  |  1957 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация