Судья: “Судларда кўрилаётган жиноят ишларининг 50 фоиздан ортиғи – фирибгарликка доир”



 
  Расм манбаси : polis-ru.blogspot.com

Ўзбекистонда фирибгарлик авжига чиқмоқда...

Мамлакатимизда фирибгарлик жиноятлари кўплаб содир этилаётгани кузатилмоқда. Яккасарой туман жиноят ишлари бўйича суди раиси Ҳасан Ҳаитовнинг сўзларига кўра, судларга келаётган ишларнинг ҳар 10 тадан 6-7 таси, яъни 50 фоиздан ортиғи фирибгарлик деб малакаланади. Бундан ташқари, фирибгарнинг алдовларига учиб, кутиб юрган ва ариза беришга андиша қилаётганлар ҳам оз эмас.

“Фирибгарликнинг усуллари жудаям кўпайиб кетди. Одамлар асосан кўчмас мулк олди-сотдиси, автотранспорт воситалари савдоси ва лизинг шартномалари, олий ўқув юртларига ўқишга олиб кириб қўйиш, чет элларга ишлашга, ўқишга юбориш билан боғлиқ ишларда фирибгарлик қурбони бўлишмоқда”, – дейди судья.

2019-06-11 18:20:07  |  2249 |   0  | 

4 изоҳлар

Октябрь 07, 2019  08:14

1.Адвокат Сухроб Акрамов

Хамкасбим Усмонхон Салохиддинов фикирларига кушиламан. Аслида бу турдаги жиноятнинг купайишига ассосий сабабларидан яна бири бу фирибгарлик окибатида айбдорлар томонидан етказилган модддий жавобгарлик хиссини хис этмаетганлигида деб уйлайман. Чунки хакикаттадан хам мавжуд статистик маьлумотлар, колаверса амалиетга назар солинса, ушбу турдаги жиноятнинг аксарияти такрорийлик белгиларига эга. Бунга ассосий сабаб, жабрланувчиларга етказилган зарарларнинг тегишли тартибда ундирилмаетганлиги, жавобгарнинг моддий жавобгарсиз колиб кетаетганлиги, дастлабки тергов, суд ва ижро органининг мажбурлов чораларининг саезлиги, ижро органинг суд карорига беписанд муносабатда булиши, бунга маьсул давлат ижрочиларининг тажрибасизлиги, мажбурлов элементининг мавжуд эмаслиги бунга ассосий омил булиб хизмат килмокда деб уйлайман. Шунингдек, бунинг яна бир асосий сабабларидан бири, суд идоралари томонидан чикарилаетган карорининг ижроси таьминланишига бепарволиги-ю, бунга маьсулиятни хис этмаслиги. Яширишни хожати йук, хозирда суд узи чикарган карори ижро булишидан умуман манфаатдор эмас! Бу умуман нотугри принцип деб уйлайман! Биринчи навбатта бунга суднинг узи маьсул булиши булиши керак аслида, суднинг кучию, оброси айнан шунга боглик ахир! Суд чикарган кароринг ижроси хакикатда таьминламаса, суд ижро хужжатлари ойлар, колаверса йиллар давомида ижроси таьминламасдан "бир жойда" чанг босиб етса, бундай карорнинг кимга кераги бор аслида?! Табийки, бундай кабилда давом эта вераркан, жамиятда суд хокимиятга нисбатан ишонч йук деб жар солишни нима хожати бор!!! Суд тизимидаги бу муаммо нафакат жиноий еки фукаролик суд ишларини юритишда, бундай муаммо иктисодий суд ишларини юритишда хам мавжуд, аслида бу борада муаммонинг энг каттаси уша ерда! Иктисодий судлар томонидан чикарилаетган карорларининг ассосий кисми айнан карздорлик ва пул ундируви билан боглик. Судлар чикарилаетган карорларининг аксарияти, яьни 70-80% ижроси таьминланмайди, гуеки карздорнинг ундиру каратилиши мумкин булган мол-мулки мавжуд эмас! Бас бундай экан, унда мол бериб ейинки бошка бир хизмат курсатиб узинини хаккини шундок хам ололмаетган бечора даьвогарга, улган устига тепган килиб яна шунча давлат божи тулаттириб, уни яна бир неча марталар судга чакиртириб овора-ю сарсон, харажат устига харажатга колдиришни Нима кераги бор?, Бундан ким манфаатдор? Саволлар талайгина, афсуски амалиетда ечим йук, бу сохада Конун нормалари ишламайди ехуд мавжуд масалани ечешнинг конуний механизми мавжуд эмас деб хисоблайман!

Октябрь 06, 2019  22:19

2.Адвокат Мамиров Билолжон

Фирибгарлик жиноятнинг салмоғи аслида бунданда кўп. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фирибгарликка оид жиноят ишларини рўйҳатга олмасликка ҳаракат қилмоқдалар, фуқаролик иш юритуви тартибида хал этиш учун мурожаат қилиш лозимлигини тушинтирмоқдалар. Жабрланувчилар ҳам ҲМҚОга мурожаат қилишмайди ёки жуда кеч мурожаат қилишади. Қолаверса, қонуний тартибда етказилган моддий зарарни ундиришда муаммолар мавжуд.

Октябрь 06, 2019  10:40

3.Sattarov Aziz

Хамкасбимни фикрига кушиламан, кушимча килиб "Кучли давлатга кучли жамият" мавжуд деб бекор айтилмаган!

Фирибгарлик жиноятининг кўпайиши омиллари қуйидагилар: 1. Коррупцияни ривожланиб бориши; 2. Қонунни ишламаслиги, ижро ва назорат тизимининг мавжуд эмаслиги; 3. Судларга нисбатан ишончсизлик ва судлар қароридаги парокандаликлар; 4. Давлат ҳуқуқни муҳофаза этувчи идораларда тизимланган ҳамкорликнинг ва ходимларда масъулият ҳссининг умуман мавжуд эмаслиги; 5. Шу 4-бандда кўрсатилган идоралар ходимларида бюджетдан (солиқ тўловчила ҳисобидан) олган иш ҳақи олдидаги масъулиятсизликнинг тўлиқ мавжудлиги; 6. Ҳуқуқий онгнинг жуда пастлиги ҳамда илоҳий илм билан фоний илмнинг бир-биридан узоқлашиши (иймонсизлик); 7. Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги жиддий тўсиқлар ( давлат божи ставкаларининг юқорилиги, фуқаролик судлардаги сансоларликлар, суд тизими ижро назорати инспекциясининг мавжуд эмаслиги, суд орқали ҳуқуқлари ҳимоя этилишига фуқароларнинг ишончсизлиги, суд приставининг йўқлиги, ижро органининг судга нисбатан ҳурматининг умуман мавжуд эмаслиги, суд ҳужжатларининг муқаррарсизлиги) нинг мавжудлиги; 8. Адвокат орқали ҳуқуқни ҳимоя қилиш тизимини (адвокат ва суднинг чинакам мустақиллигини мавжуд эмаслиги) такомиллашмагани ва унга фуқароларда ишончнинг жуда пастлиги; 9. Таълим ва тарбиядаги жиддий камчиликлар ва ҳ. к. ларни келтириш мумкин. Деярли кўпчилик оддий авом халқ чет элдан тирикчилик манбаи топгани учун ўз юрти ҳимоясига ишончсизлиги ва ватанпарварлик ҳиссини пастлиги ҳам фирибгарликларни содир этилишига омил бўлади. Бундан ташқари, жиноий қилмиш натижасида зиён кўрган фуқаро давлатнинг ҳар томонлама ҳимоясида бўлиши керак. Яъни моддий ва маънавий зарар давлат томонидан тўланиб, жиноятчидан регресс тартибида ундирилиши лозим. Чунки, давлат ўз фуқаросини (солиқ тўловчини) лозим даражада фирибгарлик тазъйиқидан ҳимоя қила олмаганлиги моддий компесация (моддий ва маънавий зарарни реал қоплаш) орқали фуқарони ҳимоя қилишни таъминлаши керак. Чунончи, бу фуқаро кези келганда давлатнинг реал ҳимоячиси ҳисобланади.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация