Тақиқланган диний мазмунли ва бошқа материаллар рўйхатига ўзгартишлар киритилмоқда



 
  Расм манбаси : yangiliklar.net

Қонун лойиҳасида “диний экстремизм” – “экстремизм” сўзи билан алмаштирилган, гиёҳвандлик воситаларининг аналогларига доир қўшимчалар киритилган

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Вазирлар Маҳкамасининг “Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2014 йил 20 январдаги 10-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатда Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлиши тақиқланган диний мазмундаги материаллар рўйхатини ҳар йили камида икки марта тузиш таклиф қилинган ва Рўйхат номи ҳам шунга яраша ўзгартирилган.

Шунингдек, Қарорнинг 18-банди янги таҳрирда баён қилиниб, тарқатилишига йўл қўйилмайдиган материаллар сирасига гиёҳвандлик воситалари билан бирга, уларнинг аналогларини тарғиб қилувчи манбалар ҳам қайд этилди.

Эътиборли жиҳатларидан бири, лойиҳада экстремизмнинг кенг қамровли тушунчалиги, у нафақат диний характерда бўлишидан келиб чиқиб, “диний экстремизм” жумласидан “диний” деган сўз олиб ташланган.

Ўзгартишларга кўра, аҳоли ўртасида ихтилоф, тушунмовчилик ва зиддиятлар келтириб чиқариши мумкин бўлган материалларнинг ҳам тарқатилишига йўл қўйилмайди.

Лойиҳада диний мазмундаги материалларни экспертиза қилиш ва уларнинг тарқатилишига рухсат бериш тартиб-таомилларига доир яна қатор янгиликлар мавжуд.

2019-01-24 16:52:44  |  2790 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация