Сайлов кодекси лойиҳаси 5 босқичда экспертизадан ўтказилди
Лойиҳа айрим тоифадаги маҳкумларга овоз бериш ҳуқуқи берилишини назарда тутади
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг лойиҳаси қуйидаги 5 босқичда экспертиза қилинди:
1) Интернет муҳокамалари;
2) фуқаролик жамияти институтларининг экспертлари томонидан экспертиза;
3) илмий экспертиза;
4) амалиётчилар ўртасидаги муҳокамалар;
5) халқаро ташкилотлар экспертизаси.
Бу ҳақда «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси томонидан Сайлов кодекси муҳокамасига бағишланган давра суҳбатида маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Сайлов кодекси билан сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган шахсларга сайлаш ҳуқуқини бериш каби янги нормалар жорий этилмоқда.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш