Тиланчиликка жалб этганлик учун жавобгарлик масаласи муҳокама қилинади



 
  Расм манбаси : Styler RBC

Тиланчилик билан шуғулланишдан ташқари, бунга вояга етмаган, кекса, руҳий хаста ва ногиронларни жалб этганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда

13 декабрь куни Сенат ялпи мажлисида тиланчилик билан шуғулланганлик, бунга вояга етмаган ва кекса ёшдаги шахсларни, руҳий касалликлари, ногиронлиги бўлган ва бошқа шахсларни жалб этганлик учун жавобгарликни белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилади.

Бу масала 10 декабрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг йиғилишида кўтарилган эди, деб хабар беради Turon24.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси 13 декабрь куни Тошкент шаҳрида чақирилади. Ялпи мажлисда Ўзбекистоннинг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги, шунингдек, бир қатор қонунлар ва ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш масалалари кўриб чиқилади.

2018-12-11 12:55:30  |  2195 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация