Ўзбекистонда Патент суди ташкил этилиши кутилмоқда



 
  Расм манбаси : pravo.ru

Муаллифлик ҳуқуқининг бузилиши билан боғлиқ низоларни кўриб чиқувчи ушбу ихтисослаштирилган маҳкама Олий суди қошида фаолият юритиши белгиланган

Ўзбекистон Республикаси Олий суди қошида ихтисослаштирилган Патент суди ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги директори ўринбосари Баҳодир Саъдуллаевга таяниб ЎзА маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 8 декабрда “Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори эълон қилинган эди. Қарор билан тасдиқланган “Йўл харитаси”га мувофиқ интеллектуал мулк объектларидан ноқонуний фойдаланганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилади.

Шунингдек, интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллаш ҳуқуқи адлия органларига тақдим этилиши мумкин.

Хабарда айтилишича, ҳозирги кунда интеллектуал мулкка оид талабномалар мурожаатдан сўнг бир кун ичида baza.ima.uz сайтида эълон қилинмоқда.

Низоли масалаларни судгача кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун Агентлик ҳузурида Апелляция кенгаши фаолият юритмоқда.

2019-03-11 21:20:50  |  2244 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация