Адвокатларга нисбатан санкция бериш ваколати судларга ўтказилади
Адвокатнинг дахлсизлигини таъминлашда уларга нисбатан тезкор қидирув ва суд-тергов ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида санкция бериш ваколати прокурорлардан судларга олиб берилади. Бу Адвокатлар палатаси томонидан тайёрланаётган Адвокатура институтини ривожлантириш концепцияси лойиҳасига соҳани тубдан ислоҳ қилиш билан боғлиқ бошқа қатор чора-тадбирлар қаторида киритилмоқда — Адлия вазирлиги ҳамда Адвокатлар палатасининг қўшма баёнотида шу ҳақда маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Концепция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПҚ–4551-сонли “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ишлаб чиқилмоқда. Ҳужжат лойиҳаси тез орада адвокатларнинг муҳокамаси ва таклиф беришлари учун Палатанинг расмий сайтида эълон қилинади.
Хабарингиз бор, 24 март куни Сенат бир нечта қонун ҳамда ЖПКга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Жумладан, “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддаси (“Адвокатнинг дахлсизлиги”) янги таҳриридаги “... телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали амалга ошириладиган сўзлашувларни, хабарлар ва маълумотлар узатилишини назорат қилиш” тушунчаси адвокатларда норозилик уйғотди. Мазкур меъёр суиистеъмол қилиниши ва куч ишлатар идоралар томонидан адвокатлар дахлсизлигига путур етказилиши мумкинлигидан хавотир билдирилди.
Шунингдек, Президент фармони талабларига терс ўлароқ, бевосита адвокатура соҳасига доир норматив ҳужжат Адвокатлар палатаси раисининг розилигисиз қабул қилингани ҳам асосли равишда эътирозларга сабаб бўлди.
3 изоҳлар
1.Адвокат Гулнора Иномова
Фикр бериб Палата раисини куллаб кувватлаб турган хамкасбларимизга катта рахмат...Мана натижаси...
2.Адвокат Тожибоев Тоҳирбек
Агар прокурор руҳсати билан бўлса, амалда тезкор вакиллар ёлғон ахборот билан (секретно) деб бахона қилиб, прокурорни ишонтириб, айниқса депортамент ходимлари тезкор вакиллари осонгина руҳсат оладилар ва Адвокат сири билан боғлиқ маълумотларни хам ошкор қилиши мумкин. Иккинчидан КИМ кафолат беради тезкор вакиллар ёки прокурорлар ўз хизмат ваколатини суиистеъмол қилгани холда хам ўзи ёмон кўрган адвокатни телефон сўзлашувини осонгина эшитиб унга нисбатан Қораловчи материаллар йиғишига. Учинчидан бу холатдан хабардор бўлган фуқаролар адвокатларга ишонмай қўяди ва Ўзбошимчалик билан бир-бирларини Суд қилишни, разбор қилишни бошлайдилар. Қасддан содир этиладиган оғир жиноятлар амалда кўпаяди. Давлат идораларига хам ишонч йўқолади. Учинчидан бу норма билан танишга Холқаро экспертлар ва бошқа давлат адвокатлари бизнинг қонунларни савияси паст деб устимиздан кулишади ва обрўсизлантиради. Судни эшитишни Олий суд рухсати билан-дейиш керак. Прокуратура ходими эшитишни Бош прокурор рухсати билан дейиш керак. Адвокатларни эшитишни эса Адвокатлар палатаси раисининг ёки малака комиссиясининг руҳсати билан деб Қонунга ўзгартириш киритса тўғри бўлади. Чунки адвокатлар нотижорат алохида ташкилот бўлиб, улар прокуратура ходимси хисоблаймайди. Тўртинчидан, Прокурор билан адвокат хар қандай суд жараёнида ТАРАФЛАР хисобланади. Улар Тенг хукуклигий асосида тортишиш ҳуқуқларига эга. Агар прокурор рухсати билан адвокатни эшитса, тенг хуқуқлилий Принцпи қаёққа кетади. Унда адвокатни камситиш, тақирлаш, тайъзиқ ўтказиш, унинг фаолиятини чеклаш, ўз позициясидан қайтариш, адвокатни рад эттириш ва х.к кўнгилсиз холатлар рўй бериши аниқ ва тинниқ бўлади. Шунинг учун бу қонунни Депутатлар томонидан яна бир марта қайтадан кўриб чиқиш керак.
3.Адвокат Тожибоев Тоҳирбек
Мана бўлар экан-ку?...., Қонун чиқарувчилар оз бўлса ҳам адвокатларнинг дарду хасратларини тушунган кўринади. Унда миннатдорчилик билдирамиз.
Изоҳ қолдириш