230 миллион сўм кредитни ноўрин ишлатган фермерга “иш” очилди



 
  Расм манбаси : Agronet.uz

Сирдарёлик Т.О. қорамол сотиб олиш учун ажратилган пулларни нақдлаштириб, бошқа эҳтиёжларига сарфлаган

Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Сирдарё бошқармаси текширувида Сайҳунобод туманидаги фермер хўжалиги раҳбари Т.О. банк кредитини ноўрин сарфлагани аниқланди. Бу ҳақда прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, фермер хўжалиги раҳбари чорва моллари сотиб олиш учун ажратилган кредит маблағини шартномада кўрсатилган мақсадга йўналтирмаган ва 230 миллион сўмни нақдлаштириб, бошқа эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Т.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2019-01-31 15:51:28  |  2047 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация