Машинасида одам уриб ўлдирган шахсга 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди



 
  Расм манбаси : Sochi24.tv

А.Булаковга нисбатан қўлланилган ЖКнинг 266-моддаси иккинчи қисмида 7 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси кўзда тутилган

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судида машинада одам уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчининг суди бўлиб ўтди.

Ҳодиса 2018 йил 23 ноябрь куни соат тахминан 10:30 атрофида содир бўлган. Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётган Абдуманон Булаков Самарқанд тумани «Ўзбеккенти» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи маҳалла ички йўлида 1962 йилда туғилган Т.У.ни уриб юборган. Натижада Т.У. оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

«Дарё» хабарига кўра, Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг «Ўрташиқ» маҳалласи биносида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида судланувчи Булаков айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилган ишидан пушаймонлик билдирган.

Суд ҳукмига кўра, Абдуманон Булаков Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб 3 йил транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Маълумот учун, ЖКнинг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) иккинчи қисмида (мазкур қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса) муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.

2019-02-21 18:35:42  |  4700 |   0  | 

5 изоҳлар

Ноябрь 09, 2023  12:22

1.Нодира

Бошкани мошинасида одам уриб юборса мошина эгасига кандай жазо кулланилади?

Сентябрь 04, 2023  10:05

2.Nodira

Agar odom yòl chiziģi yòq joydan òtsayu xaydovchi kòrmay urub yuborsa nima bòladi jabrlanuvchi banisaga borib vafot etgan bòlsa oldindan raxmat

Апрел 24, 2023  12:18

3.Бахтиёр

ОДАМ уриб қочиб кетса урган одами жарохат билан касалхонада кандай жазо қуланилади

Апрел 24, 2023  09:42

4.Jamshid

Agar piyoda mast holda yugurib yo‘lga chiqsa va yo‘lovchi ko‘rolmay qolsachi

Ноябрь 03, 2022  23:12

5.Umida

Assalomu alekum. Agar inson vofot etgan bolib uni yaqinlari davo si yoqliga xaqida ariza bersa qanaqa jazo qolaniladi



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация