Тошкент шаҳри прокурорига янги ўринбосар тайинланди



 
  Расм манбаси : Тошкент шаҳри прокуратураси

Ўзбекистон Бош прокурори буйруғи билан Икром Шерматович Наримов Тошкент шаҳри прокурорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Шаҳар прокуратураси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Икром Наримов 1971 йилда Хоразм вилоятида туғилган. Тошкент давлат университети ва Бош прокуратура олий ўқув курсларини тамомлаган. Хизмат фаолиятини Тошкент транспорт прокуратурасида бошлаган. Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси тизимида турли лавозимларда, сўнгра Тошкент авиация транспорт прокурори лавозимида фаолият юритган.

Наримов 2018 йилнинг январь ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

2018-11-21 12:13:19  |  2925 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация