Ўзбекистон Қонун устуворлиги рейтингида 126 давлат орасида 94-ўринни эгаллади



 
  Расм манбаси : vlast.kz

Бу борада Кот д’Ивуар, Доминикан Республикаси, Гватемала ва Либерия билан тенгмиз. «Очиқ ҳукумат» индикатори бўйича эса энг паст – 119-поғонадан жой олдик...

The World Justice Project (WJP) халқаро мустақил нотижорат ташкилоти Қонун устуворлиги индекси 2019 рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 126 давлат ичида 94-ўринни ва Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиё минтақасида 13 мамлакат орасида 12-поғонани эгаллади, деб хабар беради Kun.uz.

Индекс тузувчиларининг таъкидлашича, Ўзбекистонда қонун устуворлиги билан боғлиқ вазият яхшиланган, бу мамлакатга жаҳон рейтингида 2-ўринга юқорилаш имконини берган. Аммо минтақа бўйича Ўзбекистоннинг ўрни ўзгаргани йўқ.

Ўзбекистоннинг умумий балли - 0,46. Кот д’Ивуар, Доминикан Республикаси, Гватемала ва Либерияда ҳам худди шунча.

WJP қонун устуворлиги рейтинги саккиз кўрсаткич асосида тузилади: ҳукумат институтлари ваколатларини чеклаш, коррупция даражаси, давлатнинг очиқлиги, қонун устуворлиги ва хавфсизлик, асосий ҳуқуқлар ҳимояси, ҳуқуқ тартиботи, фуқаролик суди ва жиноий суддаги адолат кўрсаткичлари.

Мамлакат «Тартиб ва хавфсизлик» индикатори бўйича энг яхши кўрсаткичга эга – жаҳонда 9-ўрин, Канада, Венгрия ва БААнинг ёнида. «Очиқ ҳукумат» индикаторида эса энг ёмон кўрсаткич – 119-поғона, Конго, Того ҳамда Эроннинг ёнида.

2019-02-28 19:48:45  |  2327 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация