Маҳалла раислари энди фақат яширин овоз бериш йўли билан, уч йилга сайланади



 
  Расм манбаси : Kun.uz

“Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги канали хабар бермоқда.

Қонун билан “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонун ўз кучини йўқотди.

Қонун билан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш билан боғлиқ бир қатор янги қоидалар ўрнатилди.

Хусусан, эндиликда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) билан бир вақтда уларнинг маслаҳатчиларини сайлаш тартиби бекор қилинди.

Яна бир муҳим жиҳат, ушбу сайловларнинг шаффоф ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида, Қонунда фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказиш, сайлов ўтказиладиган сана, вақт ва жой, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар тўғрисидаги ахборот Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларнинг расмий веб-сайтларига сайлов ўтказилишидан камида беш кун олдин жойлаштирилиши белгиланди.

Қонундаги муҳим ўзгаришлардан яна бири, бу фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг уч йилга сайланиши бўлди. Муқаддам улар икки ярим йилга сайланар эди.

Шу билан бирга, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси таркибига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилиши мумкинлиги қонунда акс этди.

Сайловларда фуқароларнинг вакиллари бўлиш учун ташкилотчилик қобилиятига, ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиш кераклиги қайд этилди. Эндиликда бу вакилларнинг сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг камида ўн икки фоизини ташкил этиши керак бўлади.

Муҳим ўзгаришлардан яна бири, эндиликда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари фақат яширин овоз бериш орқали амалга оширилади. Илгари сайловлар очиқ ёки яширин овоз бериш орқали амалга оширилар эди.

2018-10-16 14:43:54  |  4899 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

12 изоҳлар

Август 13, 2024  11:16

1.Урозали

Судланганларкфйраисибулишимумкинмт

Март 11, 2024  10:33

2.Адолат

М.Ф.Й . Райислигига УзР жиноят кодекисини 169 модда. 4 Банди билан судланиб камок муддатини утаб чиккан фукарони тайинлаш мумкинми?

Ноябрь 24, 2023  06:20

3.Мутолиб

Махалла раиси кандай вазийатда ишдан буатилади

Июнь 26, 2023  20:24

4.Норбой

Республика бўйича Махалла тизимижа қонунчилик нормаларининг ижросини қайси ташкилот назорат қилади

Апрел 10, 2022  00:57

5.Жайлаубай

Махалла райси. Неча марта сайлонади. Агарда еки марта сойланган булса. Учинчи марта сайланишга мвмкимми.

Апрел 08, 2022  14:39

6.Ибрахим

Сайловчиларга сайлов бюллетеньлари тарқатиладими?

Апрел 08, 2022  14:10

7.Ибрахим

Мағалла раисларини сайлашда камида нечта сайловчи қатнашиши керак?

Апрел 02, 2022  15:31

8.Максуд

Махалла раисига урта малумотли номзод уз номзодни куйса буладими?



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация