Ижро иши бир иш кунида қўзғатилади



 
  Расм манбаси : 7News.Uz

Президент қарори билан мажбурий ижро ишларини юритишнинг янги муддатлари белгиланди

"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" президент қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

Қарор билан, 2019 йил 1 июндан бошлаб:

ижро ҳужжати келиб тушган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида ижро иши қўзғатилади (ҳозирда 3 кун ичида қўзғатилади);

ижро ҳаракатлари кўпи билан икки марта кечиктирилиши мумкин (неча марта кечиктирилиши мумкинлиги шу пайтгача қонунчиликда кўрсатилмаган эди);

ижро ҳаракатларини бажаришда юзага келган масалаларни тушунтириш учун давлат ижрочиси томонидан тайинланган мутахассис ижрочининг қарори билан танишган кундан бошлаб 15 иш куни ичида ёзма хулоса тақдим этишга мажбур.

2019 йил 1 октябрдан mib.uz веб-сайтида бепул асосда ижро ҳаракатлари интерактив давлат хизмати тизими жорий этилади. Ушбу тизим орқали, жумладан Интернет тармоғи орқали ундирувчи ва қарздор томонидан ижро ҳаракатлари боришини барча босқичларини кузатиш, шунингдек, қарзни онлайн тарзда тўлаш ва ижро ҳужжати бажарилганлигини қайд этиш мумкин бўлади. Мазкур тизимдан my.gov.uz портали орқали ҳам фойдаланиш имконияти яратилади.

2019-03-13 14:24:20  |  2545 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация