Имтиёзлар кўп, саволлар ҳам бор...



Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига киритилган адвокатура соҳасига дахлдор қўшимча ва ўзгартишлар ҳақидаги мулоҳазалар

Қонунчиликка киритилган ўзгартишларга кўра, бундан буён адвокат «ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) билан махфийлик таъминланадиган шароитларда (шу жумладан уни қамоқда сақлаб туриш даврида) учрашувларнинг сони, давомийлиги чекланмаган ҳолда ҳамда ишни юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг рухсатисиз холи учрашиш» ҳуқуқига эга бўлди. Ўйлаймизки, ушбу янгилик адвокатларнинг баъзида қамоқда сақланаётган мижози билан учраша олмасдан сарсон-саргардон бўлиб юришлари каби ҳолатларнинг олдини олади.

Қонуннинг 10-моддасига (Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари) киритилган ўзгартиришга кўра адвокатларнинг касбий фаолиятига «бевосита ёки билвосита» аралашишнинг тақиқланиши амалдаги кафолатларнинг кучайтирилишини англатиб, ҳар қандай шахснинг нафақат шахсан ўзи бевосита, балки кимлардир орқали – билвосита адвокат фаолиятига аралашишига йўл қўйилмаслигига ойдинлик киритади.

131-моддада адвокат мақомини тўхтатиб туриш асослари белгилаб қўйилган бўлиб, ушбу моддага ҳам бир қатор ўзгартишлар киритилган.

Жумладан, мазкур модданинг эски таҳририда Адвокат мақомини тўхтатиб қўйиш адвокатга гувоҳнома берган адлия органининг қарори асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилган эди. Янги киритилган ўзгартиришга кўра эса адвокат мақомини тўхтатиб туриш малака комиссияларининг қарори билан амалага оширилади.

Шунингдек, адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун мавжуд асосларнинг доираси ҳам кенгайтирилиб, унга қатор қўшимчалар киритилди.

(Батафсил ўқиш учун журналнинг электрон нусхасини харид қилишингизни сўраймиз).

2018-12-17 11:26:04  |  2293 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация