Бекобод тумани туғуруқxонасидаги фожиа бўйича айбланган гинеколог суд қилинмоқда



 
  Расм манбаси : Kun.uz

Бекобод туман прокуратураси шу йилнинг июнь ойи охирида туман туғуруқхонасида содир бўлган фожиали воқеа – фуқаро К.А ва унинг чақалоғи ўлими ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатларини якунлаб, ишни судга оширди.

Kun.uz маълумотига кўра, шу йилнинг 28 июнь куни Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида доимий рўйхатда турган ва Бекобод туманида яшаб келган фуқаро К.А туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимига ҳомиладорлиги бўйича мурожаат қилган ва шу куни туғруқ бўлимига қабул қилинган. Касаллик тарихига ҳомила 42 ҳафталик бўлгани қайд этилган.

Лекин, туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими акушер-гинеколог шифокорлари томонидан фуқаро К.А.нинг умумий аҳволи тиббий кўрикдан бепарворлик ва қониқарсиз аҳволда ўтказилган, ҳомила 42 ҳафталик бўлганини инобатга олишмаган. Оқибатда эса фуқаро К.А ва унинг ҳомиласи нобуд бўлган.

Жорий йилнинг 2 июль куни Бекобод туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ва бошқа ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганди. Уларга Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик ва эҳтиётсизлик натижасида қилинган қилмишлар одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан айб қўйилганди.

Ўтган вақт мобайнида жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган. Мазкур ҳолат юзасидан 3 июлда комиссион суд тиббий экспертизаси тайинланган. Унинг натижасига кўра, 30 сентябрь куни Бекобод туман тиббиёт бирлашмаси собиқ врач-гинекологи Ф.У.га айблов қўйилган. Унга нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланилиб, жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судига юборилган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судида кўрилмоқда.

2018-11-06 17:28:38  |  2700 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

1 изоҳлар

Сентябрь 30, 2019  13:28

1.Хикоят

Бекобод туман тиббиёт бирлашмасининг шифокор гинекологларини айримларини аллақачон жиноий жавобгарликка тортиш керак эди.Минг афсуслар бўлсин-ким баъзи бир терговчилар томонидан олинган экспертиза хулосаларини баҳона қилиб жавобгарликдан қутилиб қолган шифокор гинекологлар бор. Яққол уларнинг ножуя хатти-харакатлари оқибатида мени келиним ярим жон яъни бир умрга инвалид бўлиб қолди.Ана ОЛЛОХнинг каромати бу мени келиним билан бўлсама бошқасини ўлимига сабаб бўлиб жиноий жавобгар бўлиди-ку бу хам оз уларга.Хали мен яна кутаман қайта қайта жиноий жавобгарликка тортилсинлар қачонки ёш келинчаклар хаёти бевақт хазон бўлмасин.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация