ФҲДЁ томонидан архив ҳужжатларини бериш тартиби тасдиқланди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Хизмат ДХМ орқали амалга оширилади, бунинг учун ЭКИҲнинг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади

Ҳукумат қарори билан Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

Унга мувофиқ, ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ҳамда марказ ходими томонидан электрон сўровнома тўлдирилади.

Сўровномага қуйидагилар илова қилинади:

паспорт нусхаси;

ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда унинг нусхаси;

марҳумга қариндошликни тасдиқловчи ҳужжат;

ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда васиятнома ва марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома нусхалари.

Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи (10 136 сўм) миқдорида йиғим ундирилади. Марказ ходими сўровномани тўлдирганидан сўнг 10 дақиқада тегишли ФҲДЁ органига юборади.

ФҲДЁ органи сўровнома тушганидан 1 иш соати мобайнида QR-код қўйилган маълумотномани Давлат хизматлари марказига юборади.

Давлат хизматлари маркази маълумотнома келиб тушганидан сўнг 10 дақиқада уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва хабардор қилади.

2019-02-18 14:56:24  |  2194 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация