Ҳисоб палатасига маъмурий жавобгарликка тортиш ваколати берилмоқда



 
  Расм манбаси : mayaksbor.ru

Шунингдек, назорат тафтиши чоғида аниқланган жиноятлар бўйича материалларни мутасадди органларга топширади

Республика Ҳисоб палатаси бюджет ва смета-штат интизомини бузган айбдор шахсларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш ваколатига эга бўлмоқда. Бу Сенатнинг 20-ялпи мажлисида қабул қилинган «Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги қонунда акс этган.

Қонунга мувофиқ, Ҳисоб палатаси ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органларидан, бошқа ташкилотлардан ва уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда, фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширади.

Қонуннинг 30-моддасида Ҳисоб палатасининг ваколатлари белгилаб берилди. Жумладан, Палата қуйидаги ваколатларга эга:

назорат ўтказиш даврида жиноят аломатларини кўрсатувчи маълумотлар, жумладан коррупцияга доир ҳуқуқбузарликлар аломатлари аниқланган тақдирда, тегишли материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширади;

бюджет ва смета-штат интизомини бузганликда, шунингдек Ҳисоб палатасининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганликда айбдор шахсларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортади.

Эслатиб ўтамиз, қонун Президент томонидан имзоланганидан сўнг ҳуқуқий кучга эга бўлади.

2019-06-21 22:54:31  |  2688 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация