Жиззахда “очиқда” жазо ўтаётган 7 киши жавобгарликдан озод этилди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Шунингдек, 14 нафар маҳкум шартли равишда озодликка чиқарилди

Мирзачўл тумани суди озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган Мирзачўл ва Дўстлик туманларида яшовчи 7 нафар маҳкумни муддатидан олдин жавобгарликдан озод этди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи хабар берган.

Шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ўташ талаб ва тартибларига риоя этмаганлиги учун суд томонидан Мирзачўл туманида яшовчи С.К. га қамоқ жазоси тайинланди. Энди С.К. 3 йил 2 ой 5 кунлик жазосини умумий тартибдаги колонияда ўтайди.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьяси Эргаш Қаршиев раислигида ўтказилган сайёр суд мажлисида берилган жазодан тўғри хулоса чиқариб, ахлоқан тузалиш йўлига ўтган 14 нафар маҳкум Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддасига асосан шартли равишда озодликка чиқарилди.

2019-03-10 20:59:23  |  2232 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация