Тиббий фаолиятни амалга ошириш юридик шахсларга қандай лицензия талаблари қўйилади?



 
  Расм манбаси : VesBiz.ru

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, юридик шахсларга тиббий фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг берилишида қуйидагилар талаблар ва шартлар ҳисобланади:

а) қуйидагиларнинг мавжудлиги:

бош шифокорда – олий тиббий маълумот ва малакавий тоифа, бошқа врач-мутахассисларда тегишли тиббий мутахассислик бўйича олий маълумот ва малакавий тоифа;

стационар турдаги нодавлат тиббий ташкилотда операция бўлими ташкил этилган тақдирда операция қилувчи врачда – камида биринчи малакавий тоифа;

хорижий мутахассис жалб этилган тақдирда операция қилувчи врачда камида етти йиллик иш стажи ёки етакчи тиббий муассасалар ёки клиникаларнинг операция қилувчи врачининг зарур касбий кўникмаларга эга эканлигини тасдиқловчи тавсияномаси;

мутахассис-врачларда белгиланган тартибда олинган малака ошириш бўйича амалдаги сертификат;

хорижий билим юртини тамомлаган мутахассисни ишга жалб қилишда хорижий мамлакатларда олинган маълумоти тўғрисидаги ҳужжатларнинг нострификацияси (эквивалентлигини белгилаш) ҳақидаги гувоҳноманинг давлат намунаси;

хорижий билим юртини тамомлаган мутахассисни ишга жалб қилишда мутахассислиги бўйича малакасини тасдиқловчи ҳужжат;

лицензия даъвогарида – даъвогарга мулкчилик асосида ёки бошқа мулкий ҳуқуқлар бўйича тегишли бўлган, санитария қоидалари, меъёрлари

ва гигиеник нормативларга мос бўлган лицензияланган фаолият турини амалга оширишга мўлжалланган хоналар;

лицензия даъвогарида – даъвогарга мулкчилик асосида ёки бошқа мулкий ҳуқуқлар бўйича тегишли бўлган, тегишли метрологик меъёрлар ва техника хавфсизлиги меъёрларига мос бўлган ускуналар ва бошқа техника воситалари, шу жумладан, тиббий техника;

терапевтик йўналиш ва диагностика ихтисосликлари бўйича тиббий фаолиятни амалга оширишда стерилизация ишларини бажаришга шартнома ёки стерилизация бўлими;

хирургия йўналишидаги ихтисосликлар, шу жумладан, стоматология бўйича тиббий фаолиятни юритишда стерилизация бўлими;

тиббий ходимда – стерилизация ускунасида ишлаш бўйича ўқувдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

б) қонунчиликка қатъиян риоя қилган ҳолда тиббий фаолиятни амалга ошириш, бунда қуйидагиларга риоя қилиш:

лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган намуналар ва шакллар бўйича бирламчи тиббий ҳужжатларни юритиш;

белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик соғлиғи ва соғлиқни сақлашни ташкил қилиш бўйича илмий-тадқиқот институти филиалларига статистика маълумотларини тақдим этиш;

санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативларга риоя қилиш;

лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган ва (ёки) халқаро тиббий амалиётда синовдан ўтган профилактика усуллари, диагностика ва даволаш стандартларига риоя қилиш;

лицензияловчи орган томонидан рухсат берилган доривор, дезинфекция

ва зарарсизлантирувчи воситалар, лаборатория реагентларидан фойдаланиш;

тиббий фаолиятни қатъиян лицензияда кўрсатилган доирада амалга ошириш;

в) ушбу Регламентда белгиланган ҳолатларда, муддатда ва миқдорда йиғимларни, давлат божларини тўлаш.

Лицензия даъвогари қайта ташкил этилган, унинг номи, жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда лицензия даъвогари ва унинг ҳуқуқий вориси рўйхатдан ўтгандан сўнг бир ой муддатда лицензияловчи органга Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида сўровнома бериши унга тегишли маълумотларни илова қилиши шарт. Лицензияни қайта расмийлаштириш беш кун мобайнида амалга оширилади.

2018-10-07 15:37:37  |  2863 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация