Адлия вазирлиги Сенатга ҳисоб беради



 
  Расм манбаси : Kun.uz

Вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари кенгашлари ҳам ҳудудий адлия бошқармалари ва бўлимлари бошлиқларининг ахборотини эшитади

Шавкат Мирзиёев “Баъзи давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчаларга мувофиқ халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши эндиликда ҳудудий адлия бошқармалари ва туман адлия бўлимлари бошлиқларининг ахборотини эшитади.

Бунда Кенгашнинг қарори тегишинча Адлия вазирлигига ҳамда вилоят адлия бошқармасига юборилади.

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга мувофиқ эндиликда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳужжатни қабул қилувчи органга киритилаётганда унга Адлия вазирлигининг ҳуқуқий экспертиза бўйича хулосаси ҳам илова қилинади.

Шунингдек, президент Администрациясига ва Ҳукуматга киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Адлия вазирлигининг ҳуқуқий экспертиза бўйича хулосаси бўлган тақдирдагина кўриб чиқилади.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчалар билан Сенат томонидан адлия вазирининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан боғлиқ ахборотини эшитиши белгиланди.

2019-01-09 15:44:29  |  2074 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация