Попда уч фермер 3 тонна қум ва тупроқни пахта ўрнида топширди



 
  Расм манбаси : Gazeta.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан Поп туманида учта фермер хўжалиги томонидан 3 тонна қум ва тупроқ шу куни сотилган 9 694,7 минг сўмлик пахта хомашёси ўрнига ўтказилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб ЎзА хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, «Поп пахта тозалаш" АЖда ўтказилган тезкор тадбирда, пахта топшириш маскани бригадири Фурқат Раҳимов «Шамсиддин-Дилдора» фермер хўжалигида терилган пахта хомашёси остига яширилган 1 тонна тупроқ ва қумни ўтказиб бериш эвазига Шуҳрат Усмоновдан 300 АҚШ доллари ва 400 минг сўмни олиб, қум ва тупроқни жамият ҳудудига тушириб чиққан вақтида ашёвий далиллар билан қўлга туширилди.

Шунингдек, тезкор тадбир жараёнида тумандаги «Олтин замин Расул» ва «Абдурашид ота Т» фермер хўжаликларининг пахта хомашёлари олиб келинган транспорт воситаларининг ҳар бирида полиэтилен қопларда бўлган 1 тоннадан тупроқ ва қум борлиги аниқланди.

Жамият ҳудудидаги 27-бунтнинг ичида тупроқ уюмлари мавжуд бўлиб, пахта сақлаш майдончасида мавжуд хомашё 1-нав 1-синфга мансублиги ва уни ичига 1,8 тонна тупроқ аралаштириб юборилганлиги Департамент ходимлари томонидан фош этилди. Мазкур алмаштириб қўйилган тупроқ учун давлатдан 6,313 минг сўм пул ундирилган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан «Поп пахта тозалаш"АЖ қошидаги ПТМ бригадири Фурқат Раҳимов ва жамиятнинг бошқа мансабдор ҳамда моддий жавобгар шахсларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-10-31 18:27:19  |  2036 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация