Тошкентда хусусий уй ҳожатхонасидан салкам 1 кг марихуана топилди



 
  Расм манбаси : ИИВ

953,40 грамм гиёҳвандлик моддаси  6 елим қопчага жойланган бўлган

Шайхонтоҳур тумани, Бобур кўчасида яшовчи Б.А.га қарашли уй ҳожатхонасидан 6 дона елим қопчага жойланган жами 953,40 грамм марихуана топилди.

ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, гиёҳвандлик моддаси 2019 йил 18 март куни ички ишлар органлари ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир чоғида аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2019-03-23 16:14:25  |  2445 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация