Судларда оқланаётган шахслар сони 700 нафардан ошди



 
  Расм манбаси : UzNet Press

Ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 8 минг 664 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилган

2018 йилнинг 11 ойида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 44 минг 801 нафар шахсга нисбатан 35 минг 31 иш кўриб чиқилган. Бу жараёнда 719 нафар шахс оқланди ва реабилитация қилинган. 2 минг 449 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши туфайли суд залидан озод қилинган. Бу ҳақда Олий суд раисининг ўринбосари Холмўмин Ёдгоров ЎзАга интервьюси чоғида маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 8 минг 664 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилган. Етказилган 294,2 миллиард сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 3 мингга яқин шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 172 мингга яқин иш кўриб чиқилди ва 147 минг 351 ҳал қилув қарори чиқарилган. Ушбу қарорлар бўйича талабларнинг 83 фоиздан ортиғи қаноатлантирилган.

Олий суд судлов ҳайъатларида 3 минг 242 иш кўрилган бўлса, уларнинг 82,9 фоизи ҳал этилган.

Мавзуга доир:

Йил бошидан буён 623 нафар маҳбус афв этилди

8 нафар маҳкум муддатидан олдин шартли равишда озод этилди

Жорий йилда судлар томонидан 590 нафар шахс оқланди

2018-12-21 21:12:25  |  2165 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация