8 нафар маҳкум муддатидан олдин шартли равишда озод этилди



 
  Расм манбаси : АиФ

Улар жазоларнинг ижросини назорат қилиш гуруҳи ҳисобидан ҳам чиқарилган

Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ тумани суди томонидан озодликни чеклаш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган 8 нафар маҳкум муддатидан олдин шартли равишда озод этилди, деб хабар беради ЎзА.

Хабарда қайд этилишича, жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажариб, тузалиш йўлига ўтган озодликни чеклаш жазоси тайинланган 4 нафар ва яна 4 нафар ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган фуқаро ўталмаган жазо муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган. Шунингдек, улар жазоларнинг ижросини назорат қилиш гуруҳи ҳисобидан ҳам чиқарилган.

– Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш, жумладан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг ижросини назорат қилиш гуруҳлари ҳисобида турувчи маҳкумлар билан профилактик суҳбатлар ўтказиш, бандлигини таъминлаш ва уларни соғлом турмуш тарзига қайтариш юзасидан мунтазам тарғибот ишлари олиб борилмоқда, – дейди вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси катта инспектори, майор Х.Барноев.

2018-12-18 12:12:43  |  2347 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация