ЙПХга йўлларда “пистирма” қўйиш тақиқланди



 
  Расм манбаси : Toshkentyhxb.uz

Ҳукумат қарори билан йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторларининг ўз хизмат вазифаларини яширин тарзда олиб бориши ман этилди

Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Адлия вазирлиги телеграм-канали хабарига кўра, унга мувофиқ:

транспорт тўхтатилганда ҳайдовчи ЙПХ ходими тўхтатилган ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлигини тасдиқловчи дислокациянинг кўчирмаси билан танишиши мумкин;

ЙПХ ходими томонидан ўзининг дислокациясидан ташқарида расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди;

ЙПХ ходими транспортни ва юкларни кўздан кечириш, транспортни таъқиб қилиш ёки кузатиш ҳуқуқига эга. Бунда йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳаракатлар содир этилмаслиги лозим;

ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини белгиланган экипировкада ошкора усулда амалга оширади ҳамда хизматни яширин олиб бориш тақиқланади.

2018-12-06 17:27:13  |  591 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация