Жиноят содир этиб, терговга тортилган аёллар жиноий жазодан озод этилиши мумкин



 
  Расм манбаси : Xabar.uz

Жиноят содир этиб, терговга тортилган аёллар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси кафиллигига олинган тақдирда жиноий жазодан озод этилиши мумкин. Бу ҳақда 18 сентябрь куни Самарқанд вилояти Жомбой туманида Олий суд раиси ўринбосари Баҳодир Деҳқонов билан ўтказилган сайёр қабулда маълум қилинди, деб хабар беради Turon24 агентлиги.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва ўринбосарлари Самарқанд вилояти аҳолиси учун 3 кун мобайнида сайёр қабул ўтказди. Дастлабки кун Олий суд раиси ўринбосари Б.Деҳқонов Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани аҳолисини қийнаётган масалалар юзасидан мурожаатларни тинглади. Кўтарилган муаммолар бўйича тегишли жавоблар берилди. Ўрганиш талаб этиладиган мурожаатларга муддат белгиланиб, фуқаролар бундан хабардор қилиниши айтилди.

Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров вилоятнинг Пастдарғом, Ургут, Нуробод, Тойлоқ аҳолиси мурожаатларига жавоб қайтарди. Нарпай, Каттақўрғон, Пайариқ туманларида ҳам сайёр қабуллар ўтказилди. Олий суд вакиллари жиноят, маъмурий, иқтисодий ва фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати мутахассислари мурожаатларни алоҳида тартибда ўрганишди.

Ўзбекистон Олий суди раиси ўринбосари Баҳодир Деҳқонов иштирокида Жомбой туманида ташкил этилган сайёр қабулда Олий суд ва Хотин-қизлар қўмитаси ўртасида меморандум имзоланиши таклиф қилинди. Меморандумга асосан, жиноят содир этиб, терговга тортилган аёллар Қўмита кафиллигига олинган тақдирда жиноий жазодан озод этилиши кўзда тутилади.

19 сентябрь куни Олий суд раиси Козимжон Комилов сайёр қабул доирасида Қўшработ туман аҳолиси билан учрашди. Жаноб Комиловнинг билдиришича, суд жараёнларининг шаффофлигини таъминлашда видеоконференция, аудиоёзув ва онлайн усулларидан фойдаланиш жараёни бошланди. Ушбу тажрибалар натижасида 71 фоиз фуқаролик судига доир низоларга адолатли якун ясалган.

2018-09-20 18:03:02  |  953 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация