Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилик тубдан қайта кўриб чиқилади



 
  Расм манбаси : uzbekiston.site

Давлат дастурида бу борада зарур чора-тадбирлар белгиланган

Ўзбекистонда жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни тубдан қайта кўриб чиқиш мўлжалланмоқда. Бу 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган.

Ҳужжат билан Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Олий суд ҳамда Адлия вазирлигига 2019 йил 1 июлга қадар қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилган.

Ислоҳот доирасида жиноят қонунчилиги нормаларини унификация қилиш; жиноий жавобгарлик ва жазо тизимини такомиллаштириш; фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларининг таъсирчан ва ишончли муҳофаза қилинишини таъминлаш; қонунчиликдаги жазони оғирлаштириш ёки енгиллаштиришга оид нормаларни қўллаш жараёнидаги инсон омилини бартараф этиш; жиноят-процессуал қонунчилиги нормаларини тизимлаштириш ва уйғунлаштириш; жиноят-процессуал қонунчиликда ярашув институти доирасини кенгайтириш каби вазифалар амалга оширилиши кутилмоқда.

Мавзуга доир:

2019 йил охиригача Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида кодекс лойиҳаси ишлаб чиқилади

2019-01-04 20:25:46  |  2214 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация