Самарқандда президент топшириқларини бажармаган 58 мансабдор интизомий жазо олган



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Самарқанд вилоятида президент топшириқларини ва ҳукумат ҳужжатларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажармаган 58 нафар мансабдор интизомий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят прокуратурасига таяниб Turon24 агентлиги маълум қилди.

Жавобгарликка тортилганлар орасида 5 нафар туман ҳокими ва ўринбосари, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, мактабгача таълим, “Ўзбекэнерго”, “Сувоқова”, бандликка кўмаклашиш, соғлиқни сақлаш ва ўрмон хўжалиги бошқармалари, тижорат банкларининг вилоят ва туман бўлимлари, ҳунармандлар уюшмаси, ирригация тармоғининг раҳбар ва масъул ходимлари бор.

Жумладан, “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилган маҳаллаларга туташ 53 км йўлни таъмирлаш 2018 йилнинг 1 октябрига қадар якунланиши лозим бўлган. Самарқанд, Ургут, Нарпай, Пахтачи, Каттақўрғон, Қўшработ ва Иштихон туманлари йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари раҳбарларининг масъулиятсизлиги оқибатида белгиланган ишлар ўз вақтида бажарилмаган.

Вилоят прокуратурасининг бўлим бошлиғи Муҳиддин Баҳриддиновга кўра, вилоят прокуратураси президент имзолаган ҳужжатларда белгиланган топшириқларнинг ўз вақтида бажарилишини алоҳида назоратга олган.

2018-11-08 18:07:35  |  1752 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация