Жорий йилнинг 11 ойида Самарқанд вилоятида беш нафар маҳалли раиси жиноят содир этган



 
  Расм манбаси : senat.uz

Вилоятдаги 1087 маҳалланинг 838 тасида ёки 77,1 фоизида ҳуқуқбузарликлар содир этилган, ҳар тўртинчи маҳаллада жиноятлар сони ошган

Жорий йилнинг ўн бир ойида Самарқанд вилоятидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг 7 нафар ходими (5 нафар маҳалла раиси, 2 нафар масъул котиб) томонидан жиноят содир этилган. Бу ҳақда Ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш Республика комиссияси ҳамда Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг қўшма йиғилишида маълум қилинди.

Тадбирда вилоятда 2018 йилнинг ўн бир ойида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, вилоятдаги 1087 маҳалланинг 838 тасида ёки 77,1 фоизида ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўйилиб, уларнинг деярли ҳар тўртинчисида жиноятлар сони ошган.

Бунга ҳудудлардаги криминоген вазият ва жиноятлар динамикаси тўлиқ таҳлил қилинмаганлиги, етарли малака, иш стажи ва тажрибага эга бўлмаган профилактика инспекторларининг тайинланиши ҳамда куч ва воситаларнинг тўғри тақсимланмаганлиги омил бўлаётгани қайд этилди.

Йиғилишда таъкидланишича, Каттақўрғон, Паст Дарғом, Пахтачи, Нарпай туманларида вояга етмаганлар томонидан жиноят содир этилиши ҳолатлари кўпайган. Бунга ўсмирлар ўртасида профилактика ишларининг талаб даражасида йўлга қўйилмаганлиги сабаб қилиб кўрсатилди.

Мавзуга доир:

Маҳалла раиси маълумотнома ёзиб бериш учун 1,5 млн сўм пора талаб қилди

Самарқандда 19 яшар йигит қасддан қотиллик қилди

Самарқандда жиноятчиликка қарши янги тизим асосида кураш олиб борилади

2018-12-23 17:50:45  |  368 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация