Самарқандда 19 яшар йигит қасддан қотиллик қилди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Самарқанд шаҳрида фуқаро А.Т. таниши Ш.Р. билан ўрталарида олдиндан бўлган келишмовчилик сабабли уни қасддан пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда  шаҳар прокуратурасига таяниб, Turon24 маълум қилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 15 октябрь куни соат 9:00 да А.Т. таниши Р.Ш.ни ўлдириш мақсадида унинг Амир Темур кўчасида жойлашган савдо дўконига ошхона пичоғи билан қуролланиб келади. А.Т. таниши Ш.Р.нинг кўкрак қафасига бир марта ва танасининг турли соҳаларига бир неча марта пичоқ уриб тан жароҳати етказади.

Ш.Р. олган тан жароҳати билан қочиб кетаётган вақтида А.Т. уни қувиб етади ва яна унинг танасининг турли соҳаларига пичоқ уради. Оғир тан жароҳати олган Ш.Р. ҳодиса жойида вафот этади.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Т.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-10-17 17:38:02  |  337 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация