Самарқандда жиноятчиликка қарши янги тизим асосида кураш олиб борилади



 
  Расм манбаси : BNews.kz

Самарқанд вилоятида жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича янги тизим жорий этилади. Янги тизим “Жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолати” деб номланади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб, Turon24 хабар қилди.

Янги тизимга мувофиқ, содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ҳамда оқибатлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳалла ва барча жамоат ташкилотлари томонидан ўрганилади, муҳокамаси ташкил қилинади, жиноят содир этган айбдор шахслар аниқланиб, уларга нисбатан қонун устуворлиги, жазо муқаррарлиги таъминланади. Шу каби ҳолат такрорланишининг олдини олишга қаратилган аниқ чоралар кўрилади ҳамда жиноятчилик тафсилотлари ва унинг туб моҳияти оммавий ахборот воситалари орқали аҳолига етказилади.

Мазкур тизимли ишлар халқ депутатлари вилоят кенгашининг “Самарқанд шаҳрида жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича янги тизим жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан амалга оширилади. Қарорда келтирилишича, шу йилнинг саккиз ойи давомида барча соҳалар бўйича 3010 та жиноят қайд этилган. Шундан ўта оғир турдаги жиноятлар 157 тани, оғир турдаги жиноятлар 404 тани ташкил этган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан барча соҳалардаги жиноятлар 1769 тага камайган.

Маълумотларга кўра, вилоятдаги 1086 маҳалла фуқаролар йиғинининг 723 тасида ёки 66,5 фоизида жиноят содир этилишига йўл қўйилган. 201 та маҳаллада ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кўп жиноят содир этилган. Фуқаролар томонидан ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари 289 тани ташкил этган. Бу ўтган йилги кўрсаткичлардан тўрттага камдир.

2018-10-23 15:56:52  |  370 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация