Имтиёзли рецепт асосида бепул дори-дармон кимларга берилади?



 
  Расм манбаси : Kruz.uz

Ўзбекистонда тегишли рўйхатга асосан дори воситалари даволовчи врач томонидан ёзилган имтиёзли рецепт асосида бепул бериладиган шахслар мавжуд.

Адлия вазирлиги “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали ушбу тоифадаги фуқаролар рўйхатини яна бир карра эслатиб ўтди:

•        онкологик касалликларга чалинганлар;

•        сил касаллигига чалинганлар;

•        мохов касаллигига чалинганлар;

•        эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) чалинганлар;

•        руҳий касалликларга чалинганлар;

•        ОИВ касаллигини юқтирганлар;

•        юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар;

•        ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;

•        1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;

•        1941-1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари;

•        Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган — ногирон шахслар;

•        байналмилалчи жангчилар;

•        ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

2018-09-24 14:05:15  |  3166 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

2 изоҳлар

Август 28, 2022  20:01

1.Manzura

Mushak distrofiyasi dyusheniyaga chalingan bolalarga bepul dorilar yozish mumkinmi

Феврал 19, 2021  20:49

2.Нодира

дцп болаларга бепул дорилар езиш мумкинми



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация