Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш тартиби белгиланди



 
  Расм манбаси : protoday.uz

Энди уй жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларни ҳисобга олиш, навбатни белгилаш ҳокимликлар ва тасарруфида идоравий уй-жой фонди бўлан ташкилотлар томонидан амалга оширилади

Ҳукумат қарори билан Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Низомга мувофиқ, уй жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларни ҳисобга олиш, навбатни белгилаш ҳокимликлар ва тасарруфида идоравий уй-жой фонди бўлан ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси бир кишига 16 квадрат метрдан, ногиронлар учун эса 23 квадрат метрдан кам бўлмаслиги лозим.

Қуйидагилар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб ҳисобланади:

• турар жойи бўлмаган ёки яшаш учун яроқсиз уй-жойларда яшовчилар;

• ҳар бир оила аъзоси учун уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам майдон тўғри келадиганлар;

• ётоқхоналарда, ишлаб чиқариш ва хизмат хоналарида яшовчилар;

• қариндошлик алоқалари бўлмаган икки ва ундан ортиқ оила бир бўлиб квартирада яшовчилар;

• айрим сурункали касалликларга чалинганлар;

• уй-жой ажратилаётган аҳоли пунктида камида 3 йил яшаётган фуқаролар.

Қуйидаги фуқароларга аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жойберилади:

• 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва байналминал жангчилар;

• шартнома бўйича ҳарбий хизматдан заҳирага бўшатилган ёки исътефога чиққан ҳарбий хизматчилар;

• оғир сурункали касалликларга чалинганлар;

• 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлган оилалар;

• чин етим болаларни васийликка олган оилалар;

• уч нафар ва ундан кўп меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари бўлган, боқувчисини йўқотган оилалар;

• ишламайдиган I ва II гуруҳ ногиронлари;

• кексайиб қолган ёлғиз пенсионерлар;

• болаликдан ногирон бўлиб қолган 16 ёшгача ёки болаликдан I ва II гуруҳ ногирони бўлиб қолган болалари бор оилалар.

Турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар ҳокимликларнинг ҳисобга олиш ва турар жойларни тақсимлаш бўлимлари томонидан ҳисобга олинади.

Турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар ариза беради ҳамда ариза 15 кунда комиссия томонидан кўриб чиқилади ва икки кунда фуқаро рўйхатга киритилганлиги ҳақида хабардор қилинади.

Уй-жойни бериш рўйхатдаги навбат асосида амалга оширилади.

Қуйидагиларга навбатдан ташқари уй-жой берилади:

• уй-жойи табиий офат оқибатида яроқсиз ҳолга келган фуқаролар;

• давлат болалар муассасаларидан, қариндошларидан, васийлардан қайтган фуқаролар;

• ноқонуний жавобгарликка тортилган ва кейинчалик реабилитация этилган фуқаролар;

• бошқа аҳоли пунктларидан ўтказилган ёки таклиф қилинган раҳбарлар ва мутахассислар.

Фуқароларга берилган уй-жойлар санитария, ёнғинга қарши ва техник талабларга жавоб бериши шарт.

Бир хонага турли жинсдаги шахсларни жойлаштириш тақиқланади (эр-хотиндан ташқари).

Давлат уй-жой фондидаги турар жойни бериш тўғрисидаги қарорга асосан 3 иш кунида фуқарога ордер берилади.

Хизмат турар жойига берилган ордерга “хизмат турар жойи”, аниқ мақсадли коммунал турат жойларига берилган ордерга “аниқ мақсадли коммунал турар жойи” деган қайд киритилади.

Хизмат турар жойлари ўз меҳнат мажбуриятларига кўра иш жойида ёки хизмат биносида яшаш зарурат бўлган фуқароларга берилади.

Меҳнат шартномаси бекор қилиниши билан турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам бекор бўлади. Шунга асосан ходим бир ойда уйни бўшатиши лозим.

Қуйидагилар хизмат турар жойларидан бошқа турар жой берилиб кўчирилади:

• I ва II гуруҳ ногиронлари;

• 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва байналминал жангчилар;

• ҳарбий хизматни ўтаётганда ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари;

• ногирон фарзандлари бўлган оилалар;

• тарбиячи ота-оналар, оилавий болалар уйи тугатилган тақдирда;

• ташкилотда камида 10 йил ишлаган ходимлар;

• ходимлар сони ёки иш хусусиятининг ўзгариши ёхуд корхона тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган шахслар;

• ўзи ишлаган корхонадан пенсияга чиққан ходимлар;

• ходим вафот этганида унинг оила аъзолари;

• вояга етмаган фарзандлари билан бирга яшаётган ёлғиз шахслар.​

2019-02-28 20:49:08  |  2100 |   0  | 

1 изоҳлар

Июнь 14, 2023  15:58

1.Нигора

Васийликга олинган фарзанд ун Уй олса буладими



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация