Вероника Хоррер: прокурорга 100 полициячи ёрдамлашади, адвокат эса ёлғиз



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

Тошкентда ўтказилаётган халқаро адвокатлар конференцияси оирасида кеча, 24 октябрь куни Тошкент Давлат юридик университетида “Касбий шаклланиш: адвокат бўлиш нимани англатади?” мавзусида халқаро семинар ташкил қилингани ҳақида хабар берган эдик. Семинарда қатор маҳаллий ва чет эллик таниқли адвокатлар иштирок этиб, нега бу касбни танлаганлари ҳақида талабаларга сўзлаб беришди.

Хусусан, Германия Федерал юристлар ассоциациясининг Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик бўйича директори Вероника Хоррер бу соҳага қандай кириб келгани тўғрисида шундай ҳикоя қилди:

– Нега адвокатликни танладим? Бунинг сабаблари кўп, улардан қуйидаги учтасини алоҳида қайд этган бўлардим.

14 ёшимда илк дафъа англадимки, ҳаётимизнинг барча жабҳалари қонун билан тартибга солинар экан. Ва мен адвокат касбини эгаллаш орқали жамият билан одил судлов ўртасида воситачи бўлмоқ истадим. Бу биринчи сабаб.

Иккинчи сабаб – инсонга, унинг тақдирига яқин бўлиш истаги. Судья билан прокурор сизнинг мижозингизни судда биринчи марта кўради, улар учун мижозингиз – шунчаки, статистик бирлик. Сиз эса унинг кечмишларию орзу-умидларидан аллақачон хабардорсиз, ва бу инсонни жараёнга киритишни зиммангизга олгансиз. Жиноят ҳуқуқи соҳасида иш юритаётган бўлсангиз, қарийб ҳар доим бошига жиддий ташвиш тушган мижозларга йўлиқасиз, ва аксар ҳолларда сиз унинг биринчи ва ягона нажоткорисиз. Унинг сиздан ўзга ҳеч кими йўқ. Шундай ҳоллар бўладики, катта жиноят ишларини юритишда прокурорга 100 нафаргача полициячи кўмаклашади, сиз эса якка ўзингиз. Шунга қарамай, 100 та полициячи билан бирга ишлаётган прокурор каби пухта тайёргарлик кўришингиз шарт.

Учинчи сабаб – зиммамиздаги юксак масъулият, ва биз уни шараф билан адо этмоғимиз лозим. Мижозимизнинг ҳаётига ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз, уни яхши томонга ўзгартиришга ҳаракат қилмоғимиз керак.

2019-10-25 15:38:24  |  2661 |   0  | 

1 изоҳлар

Октябрь 25, 2019  15:48

1.Джахонгир

Оддий мисол қилиб бир нарсани айтишим мумкин, аксарият ташкилотлар адвокатлик сўровларига нописанд эътибор билан қарашади ва сўровларга ўз вақтида жавоб хам беришмайди бу эса ўз вақтида адвокатнинг химоясида бўлган инсоннинг тақдири бўйича ишга тақдим қилиши лозим бўлган хат хабарлар илтимосномаларнинг кечикишига сабаб бўлади.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация