Суд қарорлари мазмуни тушунтирилиши шарт



 
  Расм манбаси : pharmvestnik.ru

“Судлар томонидан қабул қилинган қарор ўқиб эшиттирилганидан сўнг, мазкур ҳужжат мазмуни суд процесси иштирокчиларига тушунтириб берилади.

Судлар фаолияти тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида ҳар чоракда вилоят судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан брифинглар ўтказилади”.

ЎзАнинг хабар беришича, бундай янги тартиб ҳақида Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан ташкил этилган давра суҳбатида маълум қилинган.

Мулоқот давомида суд-ҳуқуқ тизимига оид қонунчиликдаги бошқа ўзгаришлар ва тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилган. 

Шаҳар ва туманлар хотин-қизлар қўмиталари ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши масъуллари, нуронийлар, маҳалла фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган мазкур тадбир жорий йилнинг 13 июлида қабул қилинган “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Президент фармони мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ташкил этилган.

“Билдирилган фикрларга кўра, мамлакатимизда судьяларни моддий таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига қаратилаётган алоҳида эътибор бугунги кунда уларнинг суд ишларида адолатли қарорлар қабул қилишлари,  ҳар томонлама мустақил ва турли таъсирларга қарши тура олишларига замин яратмоқда” дейилади хабарда.

2018-08-26 20:32:22  |  2326 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация