Ўзбекистонда ўрта тадбиркорлик субъектлари пайдо бўлади. Улар кимлар?



 
  Расм манбаси : ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамалари порталида Иқтисодиёт вазирлиги томонидан янги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Жамоатчилик муҳокамасига ҳавола этилган ҳужжатда келтирилишича, 2019 йилнинг 1 январидан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига қуйидагилар киради:

- якка тартибдаги тадбиркорлар;

- йиллик ходимлар сони 25 кишидан кўп бўлмаса, микрофирмалар;

- йиллик ходимлар сони 100 кишидан кўп бўлмаса, кичик корхоналар;

- йиллик ходимлар сони 250 кишидан кўп бўлмаса, ўрта корхоналар ҳисобланади.

Шунингдек, 2019 йилнинг 1 январидан микрофирмалар учун бухгалтерия ҳисоби, даромадлар ва харажатлар китобини юритиш, даромадлар ва харажатларни эълон қилишнинг соддалаштирилган тизимини жорий этишни назарда тутувчи молиявий ҳисоботларни тақдим этиш талаблар бекор қилинади.

Давлат Солиқ қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда уч ой муддатда «Виртуал солиқ маслаҳатчиси» тизимини ишлаб чиқиб, Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштириши керак бўлади.

Давлат Статистика қўмитаси уч ой ичида Давлат Солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда Вазирлар Маҳкамасига қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича ўз таклифларини тайёрлайди.

2018-09-24 16:33:00  |  3138 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация