Прокурорнинг процессуал устунлиги — бу менталитетимиз қусуридир



 
  Расм манбаси : 

"LEGAL HOUSE" адвокатлик фирмаси адвокати Шуҳрат Аҳмедов —мамлакатимизда прокурор ва адвокатнинг процессуал мавқеи ҳамда бу борада мувозанатни таъминлаш чоралари ҳақида

Демократик жамиятда одил судловнинг асосий принципларидан бири бу томонларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва тортишув (музокара)ларда бир хил имкониятга эга бўлишидир.

Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизими ҳам шунга интилиши керак. Аммо бугунги воқелик шундайки, судлар томонидан жиноят ишлари ва бошқа тоифадаги ишларни кўриш чоғида прокурорлар ҳам қонуний (процессуал), ҳам инсон омилига асосланган, яъни, хусусан менталитетимиз билан боғлиқ устунликларга эга.

Адвокатлар палатаси қошидаги ишчи гуруҳи Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтини ривожлантириш концепцияси лойиҳасига адвокат мавқеини жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини янада самарали ҳимоя қилишни таъминлай оладиган даражада кўтариш мақсадида қатор фойдали таклифларни киритган эди.

Айниқса, суд айбловини эълон қилиш ва суд муҳокамаси чоғида далилларни тақдим этиш тартиби мамлакатимиз парламенти ва юқори раҳбарияти томонидан қабул қилиниши хоҳлаган бўлур эдим. Зеро, мазкур тартиб-таомиллар бизнинг одил судлов тизимимизни янги босқичга кўтаради, деб ўйлайман.

Ушбу таклифларнинг мазмун-моҳияти қуйидаги тезисларда ифодаланади:

  • суд тергови дастлабки терговнинг давоми бўлмаслиги керак;
  • жиноят ишлари, жумладан айблов хулосаси судга жўнатилмасин;
  • суд айблови ишни судда кўриш чоғида эълон қилинади;
  • далиллар бевосита суд тергови давомида тақдим этилади.

Прокурорнинг ҳимоячи олдидаги устунлиги аслида менталитетимиз қусуридир, бу ерда муаммони фақат қонунчилардан эмас, энг аввало, идеалда шу қонунлардан бирламчи манфаатдор бўлган қатлам — халқнинг тафаккуридан излаш лозим.

2020-05-14 18:12:36  |  2280 |   0  | 

7 изоҳлар

Ўзбекистон Конституциясидан бошлаб, бизда адвокатура билан прокуратура ўртасида ҳуқуқий тенглик базаси йўқ. Кейинги қонунлар билан ҳар қанча тенглаштиришга ўринмасин. Асосий хуқуқий база, Конституцияда бу тенглик тан олинмагани учун ҳеч қачон ўзаро хуқуқий тенгликка эришиб бўлмайди?.....

Ҳурматли хамкасблар!... Прокуратура органи Ўзбекистон Конституциясига алоҳида орган сифатида киритилган. 24-бобда 5-та моддаси бор. Адвокатура Конституцияга киритилмаган. Демак, бошқа қонунлар билан прокуратура ва адвокатурани хар қанча тенглаштирмасин. Ҳеч қачон қонуни тенглик бўлмайди. Чунки, Прокуратура органи Асосий қонунимиз бўлган Конституциядада бор. Шу конституцияга Ўзбекистонда барча ҳуқуқларни ҳимоя қиладиган ягона ташкилот АДВОКАТУРА-органи бор деб ёзилмаган. ва тан олинмаган. Шунинг учун ҳеч қачон тенглик бўлмайди.

Май 15, 2020  12:53

3.Шухрат Ахмедов

Албатта хозирги Жиноят-процессуал кодексга канча сийка бермагин, барибир совет мероси, 1958 йилда кабул килинган "Жиноят-процессуал конунчилиги асосларидан келиб чиккан махсул булиб колаверади.. Судлар учун айнан шу конун билан урнатилган тартиблар кулай. Уларга мустакиллик хам керакмас. Чунки прокурорларга тобе булиб ишлаш анча муаммолардан саклаб турибди. Хар кандай иш буйича прокурорнинг муносабатидан келиб чикиб кабул килинган карор учун судьяларнинг маъсулияти (жавобгарлиги у ёкда турсин) деярли йук. Коррупцион холатлар учун хам шу шаклдаги судья-прокурор муносабатари жуда кулай.

Май 15, 2020  10:26

4.Ҳусенов Камолиддин

Қонунчилигимиздаги прокурорни адвокатга нисбатан проссесуал жараёнида. устунлик позисияси, бу совет давридан қолган сарқитдан ӯзга нарса эмас. Ушбу дилнокаш сарқитни чиқиндилар бункерига улоқтириб юбориш амалиёти юз бермаса, Ӯзбекистонда адвокатни иши юришмайди ва обрӯси ҳам ошмайди. Бу айни ҳақиқатдан бошқа нарса эмас.

Май 15, 2020  09:27

5.Анвар Бабакулов

Умуман олганда, прокуратура совет даврининг колдиги, узига хос совет атавизмидир. Шунинг учун, энг асосийси прокуратура тугатилиб, функциялари тулик адлия вазирлигига утказилиши керак. Бу бир. Иккинчидан ва энг асосийси, дастлабки тергов боскичини хам умуман тугатиш керак. Англо-саксон тизимига утиш керак. Мен бу хакда газета.узда бир йил макола берган эдим.

Прокурор сузи французчадан гамхурлик киламан деган маьнони англатади.Лекин амалда жазоловчи орган сифатида куринади.Конституция буйича конунларни бир хил ижро этилишини назорати юклатилган бу орган халкка хизмат килиш урнига давлатга хизмат килмокда,прокурор билан адвокатнинг суд жароенидаги тенглиги факат когозда колмокда.

Май 14, 2020  19:28

7.Абдувохид Якубов

Хамма муаммо бизда совет ва большевик давлатчилик тузилиши, судлов тизими, иш юритиш усулининг меърос булиб колаётганида хам. Ва албатта нлтугри менталитет. Давлат ута буюк, ута кучли, ута куркинчли,жазоловчи, ута мукаддас, ута дахлсиз деб миямизга сингдириб юборилган. Буни ювиб ташлаш чораларини куришимиз кк. Давлат ва жумладан суд, прокуратура бу халкнинг туплаган бюджет пули хисобига ташкил килинган холис идора бши кк. Халкнинг эгаси еки хужайини эмас.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация