Судья бўлиш учун ёш цензи қайта кўриб чиқилади



 
  Расм манбаси : KakProsto.ru

30 ёшдан юқори ёки паст ёш белгиланиши ҳозирча номаълум

Ўзбекистонда судьялик лавозимига илк маротаба тавсия этиладиган номзодлар учун амалдаги ёш цензини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида белгиланишича, 2019 йил 15 майга қадар Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиши керак.

Лойиҳада судьялар корпусини юқори малакали ва етарли ҳаётий тажрибага эга мутахассислардан шакллантириш мақсадида судьялик лавозимига илк бор тайинланадиган номзодлар учун ёш цензини қайта кўриб чиқиш назарда тутилади.

Эслатиб ўтамиз, “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 61-моддасига кўра, туман (шаҳар) ва туманлараро жиноят, маъмурий ва фуқаролик ишлари бўйича судлар, шунингдек ҳудудий ҳарбий суд судьяси бўлиш учун ёш цензи – камида 30 ёш қилиб белгиланган.

Бошқа хабарлар:

Судьялар кенг жамоатчилик фикри асосида тайинланади

Судьяликка номзодлар Судьялар олий мактабида бир йиллик магистратура дастури бўйича тайёрланади

2019-01-05 17:28:41  |  1955 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация