Судьялар кенг жамоатчилик фикри асосида тайинланади



 
  Расм манбаси : edworld.ru

Ўзбекистонда судьяликка номзодларни танлаш механизмлари такомиллаштирилади

Судьялик лавозимига номзодларни танлаш ва тайинлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинади. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида қонун лойиҳасини тайёрлаш учун 2019 йил 1 мартгача муддат берилган.

Лойиҳада:

судьяликка номзодларни конкурс асосида олдиндан танлаб олиш механизмини жорий этиш;

кенг жамоатчилик фикри ўрганилган ҳолда судьялар ҳамжамияти томонидан  судьяларни тайинлаш тартибини жорий этиш назарда тутилади.

Лойиҳа Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Конституциявий суд, Ўзбекистон судьялар ассоциацияси ва Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади.

Мавзуга доир:

Судда 5 йил бенуқсон ишлаган ўрта маълумотли ходимларга олий юридик таълим олиш учун имтиёз берилади

Судьяликка номзодлар Судьялар олий мактабида бир йиллик магистратура дастури бўйича тайёрланади

2019-01-05 17:04:20  |  1951 |   1  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация