Ўзбекистонга арбитраж ишларида инглиз ҳуқуқини татбиқ этиш маслаҳат берилди



 
  Расм манбаси : Кристофер Кемпбелл-Холт. HiPO.kz

Дунёдаги арбитраж марказларининг 40 фоизи айнан инглиз ҳуқуқи асосида иш юритар экан...

Қозоғистон Халқаро арбитраж маркази раҳбари Кристофер Кемпбелл-Холтнинг фикрича, Ўзбекистон бизнес низоларини кўришда инглиз ҳуқуқи (English law)ни қўллаши керак. Бу ҳақда у Tashkent Law Spring халқаро юридик форуми дастуридан жой олган «Инвесторлар инглиз ҳуқуқини афзал кўрадими?» муҳокама сессиясида сўзлаган нутқида таъкидлаб ўтди.

Кристофер Кемпбелл-Холтнинг сўзларига кўра, инглиз ҳуқуқи бир неча давлатлар ҳуқуқий тизимининг энг яхши томонларини жамлаб, бизнес соҳаси вакиллари учун ўта қулай форматга келган. Эгилувчанлик, шаффофлик, башорат қила олиш, ва энг муҳими, тезлик бу тизимнинг афзал жиҳатларидир. Қонунлар бизнес манфаатлари учун хизмат қилиши лозим, инглиз ҳуқуқи эса айни шу имкониятни беради.

Эксперт Ўзбекистонга ҳам бизнес соҳасида айнан инглиз ҳуқуқини қўллашни тавсия этди. «Қозоғистонда халқаро арбитраж марказини ташкил этишдан аввал Қатар тажрибасини, уларда инглиз ҳуқуқининг қўлланилишини ўргандик. Бизда ҳам бу тизим самарали натижа кўрсатди. Қозоғистон ваЎзбекистоннинг мақсадлари муштарак: сармоядорларни жалб қилиш, халқаро миқёсда бизнесни ривожлантириш. Шу боис Ўзбекистон ҳам шу йўлни танлаши фойдададан холи бўлмайди, деб ўйлайман», – деди у.

Халқаро эксперт Себастян Лоусон маълумотига кўра, дунёдаги арбитраж марказларининг 40 фоизи айнан инглиз ҳуқуқи асосида иш юритади ва бу бежизга эмас. “У очиқ тизим, зиддиятларни самарали ҳал этиш имконини беради. Инглиз ҳуқуқини мен «бағрикенг» деб сифатлайман. Чунки унда сотувчи ҳам, харидор ҳам жабр кўрмайди. Ҳар иккисининг манфаатлари инобатга олинади. Бу ҳуқуқ тизимига кўра, шартнома аниқ ва лўнда тузилиши керак, абстракт тушунчалар унинг учун ёт”, – дея таъкидлади у.

Экспрет инглиз ҳуқуқидан фойдаланишда маҳаллий ўзига хосликларни ҳам назардан қочирмаслик кераклигини таъкидлади. «Бу тизим ҳаммага бирдек мос тушмаслиги ҳам мумкин. Инглиз ҳуқуқи тажрибасидан фойдаланишда, албатта, маҳаллий хусусиятларни инобатга олиш, уни ҳудудга инжиниринг қилиш талаб этилади. Ўзбекистонда ҳам бу ҳисобга олиниши керак», ─ дейди у.

2019-04-28 20:19:58  |  247 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация