Транспортни маст ҳолда бошқарганлик учун жавобгарлик кучайтирилди



 
  Расм манбаси : Oblast45.ru

2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси(Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш)га ўзгартириш киритилди.

Жумладан ушбу модданинг биринчи қисмида таърифланган ҳуқуқбузарлик (Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши) учун – транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Аввалги таҳрирда мазкур санкция фақат транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум этиш билан чекланарди.

131-модда иккинчи қисми (Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса) санкцияси – «энг кам иш ҳақининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади» тарзида ўзгартирилди. Аввалги таҳрирда жарима миқдори ЭКИҲнинг 30 баравари миқдорида эди. Маъмурий қамоқ муддати ўзгармади.

Учинчи қисми (Алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш)нинг санкцияси эса «транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади», тарзида баён қилинди. Олдинги таҳрирда ҳам транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш муддати шунча, бироқ жарима ЭКИҲнинг 15 баравари миқдорида белгиланган эди.

2018-10-23 17:43:15  |  8071 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

38 изоҳлар

Март 18, 2023  21:24

1.Bekzod

1 yil 6 oy mudati tugagan bulsa imtihon asosida guvohnomamni tiklashim kerakmi

Март 14, 2023  05:12

2.Шокир

Правам 1йил 6 ойга ришон булган канча вохтда олсам булади олиш учун нима килишим керак

Март 12, 2023  20:15

3.Азиз

Агар 1йилу 6ой вакти утган жарима туланган булса яна кайтатдан интихон топшириш керакми

Феврал 26, 2023  20:57

4.Абдувохид

Мани хайдовчилик гувохномам спиртом ичимлик ичиб тулдим

Феврал 25, 2023  22:10

5.Мурод

эккинчи марта тушгинга канака жазо эканини аниклаб бера оласизми

Феврал 07, 2023  10:42

6.Алишер

Сипиртли ичимлик ичиб транспорт воситасини бошкариб келаётган пайитда кулга тушдим 7 500 000сум жарима хамда хайдовчилик гувохномамни 1йил 6ойга решот килинди хозирда 7 ой утди шунга судга апелляция илтимосномаси мурожат килсам енгилик буладими

Январ 31, 2023  15:32

7.Эркин

9 ой булди паравам ришат булган олсам буладими

Январ 29, 2023  11:31

8.аброр

бир кун олдин ичган болса маслика хисобланадими алко тестор саримсок пиез еганда хам курсатадику



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация