Акмал Саидов: «Мурожаатчиларнинг аксарияти қаерга мурожаат қилишни билмайди»



 
  Расм манбаси : Халқаро пресс-клуб

“Бу фуқароларимизнинг ҳуқуқий онгини ўстиришимиз керак дегани. Жамиятда ҳамма муаммоларни фақатгина қонун билан ечиб бўлмайди. Бу бутун жамиятнинг иши бўлиши керак”, дейди академик.

Инсон ҳуқуқлари миллий маркази раиси Акмал Саидовнинг сўзларига кўра, Марказга келиб тушаётган хатларда мурожаатчиларнинг 80 фоизи қаерга мурожаат қилишни билмаслиги маълум бўлмоқда. Бу ҳақда у 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида ўтказилган ўз муаллифлигидаги «Ўзбекистон Конституцияси тарихи» номли китоб тақдимотида айтиб ўтди.

«Бугунги кунда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказга келиб тушаётган хатлардан аниқланишича, мурожаатчиларнинг 80 фоизи қаерга мурожаат қилишни билмайди. Бу фуқароларимизнинг ҳуқуқий онгини ўстиришимиз керак дегани. Жамиятда ҳамма муаммоларни фақатгина қонун билан ечиб бўлмайди. Бу бутун жамиятнинг иши бўлиши керак. Бундан ташқари, конституциямизнинг ХIV боб 64- ва 66-моддаларининг санкция қисми мавжуд эмас. 64-моддага қарайдиган бўлсак, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Лекин бизда меҳрибонлик уйларида вояга етмаган фарзандлар бор. Ёки 66-моддани оладиган бўлсак, вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар. Бизда қариялар уйида кўплаб ёши катта фуқароларимиз ҳам бор. Демак, ҳали қилинадиган ишлар кўп. Бу моддаларни охирига етказишимиз керак», – дея Саидовдан иқтибос келтиради Kun.uz нашри.

2018-11-28 16:32:18  |  1990 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

1 изоҳлар

Июнь 02, 2019  16:30

1.Азамат хайитов

Олдинги хатлар жавоби



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация