Октябрь ойида Тошкентда I Халқаро адвокатлар конференцияси ўтказилади



 
  Расм манбаси : 

Концеренция ишида хориждан 150 нафар эксперт қатнашиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси 24-25 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида I Халқаро адвокатлар конференциясини ўтказади. Бу ҳақда Палата раиси Алим Эрназаров БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Судья ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян билан учрашувда маълум қилди.

“Адвокатурани ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон ва жаҳон тажрибаси” мавзусида ўтказиладиган ушбу конференцияда 500 киши иштирок этиши кутилмоқда, шундан 150 нафари хорижлик меҳмонлар бўлади.

Алим Эрназаровнинг сўзларига кўра, Палата мутасаддилик ва донорлик масалаларида бир нечта халқаро ташкилотга мурожаат қилган ва улардан ижобий жавоб олинган. Бундан ташқари, кўплаб мамлакатларнинг адвокатлик жамиятларига, тажрибали хорижлик экспертларга таклифномалар йўлланган.

Конференция доирасида иккита кичик конференция ташкил қилинади. Биринчиси Тошкент Давлат юридик университетда бўлиб ўтади, унда 250-300 киши қатнашади.

“Айнан Юридик университетда ўтказишдан мақсад – талабалар ўртасида адвокат касбини оммалаштириш. Ушбу конференцияда етакчи халқаро экспертлар ўз мамлакатларида адвокатура соҳасидаги тажрибалар, адвокатлик мақоми ва ушбу касбнинг нозик жиҳатлари тўғрисида қизиқарли маърузалар қилишади”, – деди Палата раиси.

Иккинчи тадбир эса Адвокатлар палатаси биносида ўтказилади ва унда адвокатлик фаолиятининг халқаро стандартлари ҳақида фикр алмашилади.

2019-09-21 17:23:19  |  2281 |   0  | 

2 изоҳлар

Ноябрь 24, 2020  16:40

1.Акобир

Е'рдам

Сентябрь 26, 2019  19:57

2.Алишер Мусохоний

Мақола номидаги "Концеренция" сўзини тузатиш лозим...



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация