Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари енгиллаштирилади



 
  Расм манбаси : Kun.uz

Тегишли қонун лойиҳаси бир ой муддатда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилиши керак

Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятлар либераллаштирилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини дифференциация қилиниб, ушбу тоифадаги ишларнинг ваколатли давлат органлари томонидан тезкор кўриб чиқилиши таъминланади.

Бу Ўзбекистон Республикаси президенти 17 январь куни имзолаган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармонида назарда тутилган.

Ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда тегишли қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш вазифаси юклатилган.

2019-01-18 17:17:16  |  1789 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация