Хоразмдаги учта пахта тозалаш корхонаси мансабдорларига қарши жиноят иши очилди



 
  Расм манбаси : Prokuratura.uz

Корхоналар омборларида 540 млн сўмлик сара уруғлик чигит нобуд қилингани аниқланган

Хоразм вилоятидаги учта пахта тозалаш корхонаси омборларида 2018 йил мавсумидан ортиб қолган жами қиймати 539,8 млн сўмлик 158 тонна сара уруғлик чигит сақлаш қоидаларига риоя қилинмаганлиги оқибатида экишга бутунлай яроқсиз ҳолга келтирилган.

Мазкур қонунбузарликлар Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган текширувлар чоғида аниқланди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу ҳолатлар юзасидан пахта тозалаш корхоналарининг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2019-02-07 12:46:43  |  1730 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация