Одам савдосида гумон қилинаётган шахс чегара постида қўлга олинди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

27 октябрь куни “Майский” блокпостида Ўзбекистоннинг 3 фуқаросини қўшни давлатга ноқонуний олиб кетаётган Қозоғистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

28 ёшли Жулдуз У. (фамилияси очиқланмаган) ушбу блокпостда амалга оширилган тезкор тадбир давомида чегарани кесиб ўтаётганда ушланган. У одам савдоси билан боғлиқ жиноятни содир этганликда гумонланган.

ИИББ хабарига кўра, қўлга олинган шахс Ўзбекистон фуқаролари: 28 ёшли Лола (исмлар ўзгартирилган), 32 ёшли Лобар ва 26 ёшли Дилбарга Олмаота шаҳридаги массаж салонида иш таклиф қилиб, катта даромад ваъда қилган. Манбанинг маълумотига кўра, гумонланувчи қизларни чет давлатга ноқонуний жинсий эксплуатация учун юбориш билан шуғулланган.

Қозоғистон фуқаросига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми (“Одам савдоси”) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов ишлари давомида жиноят жабрланувчилари ва бошқа алоқадор шахслар ҳам аниқланиши айтилган.

Бундан ташқари, тергов давомида қизларнинг ушбу шубҳали таклифга рози бўлиш сабаблари ҳам ўрганилиб, жабрланувчиларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиши қайд этилган.

2018-11-01 16:52:49  |  841 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация