Сенатор: Қонундаги бўшлиқ туфайли 331 гектар ернинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўйганлар жазосиз қолди



 
  Расм манбаси : Norma.uz

Бу каби ҳолатларга барҳам бериш мақсадида 6 та кодекс, шу жумладан, ЖКга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда

Прокуратура органлари томонидан 2018 йилда ўтказилган назорат тадбирларида 837 та ҳолатда жисмоний ва юридик шахслар томонидан 331,1 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланган. Бунга йўл қўйган доимий ва ижара асосида ерлардан фойдаланувчи мансабдор шахслар эса, жиноят қонунчилигида тегишли жавобгарликка тортиш механизми йўқлиги сабабли жазосиз қолган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати аъзоси Турғун Искандаров маълум қилган.

Сенаторнинг айтишича, қонунчиликдаги ушбу бўшлиқдан аксарият ҳолатларда фермер хўжаликлари раҳбарлари фойдаланиб, фуқаролар билан тил бириктирган ҳолда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари кузатилмоқда.

Шу боис Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига янги «Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаслик» деб номланган 197-1-модда киритилмоқда. Сенат маъқуллаган янги қонун билан, шунингдек, яна 5 та кодексга ўзгартиш ва қўшимча киритиш назарда тутилган.

2019-03-01 18:15:06  |  236 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация